Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Колосаликлар
1 2 3 4
Параллельные места
Осмондаги Отангиз баркамол бўлгани каби, сизлар ҳам баркамол бўлинглар. Эй биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ ва Муқаддас Руҳ ато қиладиган меҳр–муҳаббат ҳақи сизларга ёлвораман: мен учун биргаликда Худога ибодат қилайлик. Нима бўлишидан қатъий назар, Масиҳ Хушхабарига лойиқ тарзда ҳаёт кечиришингиз керак. Шундай яшангларки, мен сизларни кўришга борганимда, Хушхабарнинг самараси бўлган имон учун якдиллик билан курашиб, бир руҳда мустаҳкам турганингизни кўрай! Аммо сизларни кўришга боролмасам, шундай хабар эшитай. Ҳеч бир ишни худбин ниятда қилманг, шуҳратпараст бўлманг, аксинча, камтарлик билан бошқаларни ўзингиздан юқори деб билинг. Сизлар бу Хушхабарни бизнинг азиз ҳамкоримиз Эпафрасдан эшитдингиз. У сизлар учун садоқат билан Масиҳга хизмат қиляпти. Мен билан бирга Исо Масиҳ номи учун маҳбус бўлган Эпафрас, ҳамкорларим Марк, Аристархус, Димас, Луқо сенга салом йўллаяптилар.
Колосаликлар
1 2 3 4
Выбор основного перевода