Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Галатияликлар
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Шунинг учун ҳар бир киши ўзини ўзи текшириб кўрсин, шундан сўнггина нондан есин ва шаробдан ичсин. Ўзларига юқори баҳо берадиган одамларнинг қаторига биз ўзимизни қўшмаймиз, ҳатто улар билан солиштирмаймиз. Улар ўзларини ўзлари билан ўлчаб, ўзларини ўзларига қиёс қиладилар. Бу қандай аҳмоқлик! Биз ҳаддан ташқари мақтанмаймиз. Худо бизга юклаган масъулият ва вазифа доирасидан чиқиб кетмаймиз. Сизлар ҳам бизнинг масъулиятимиз доирасига кирасизлар. Агар биз сизларга масъул бўлмаганимизда эди, сизларга қилган муомаламизда ҳаддимиздан ошган бўлардик. Аммо ўзларингиз биласиз–ку, биринчи бўлиб сизларга Масиҳнинг Хушхабарини келтирган бизмиз. Биз ҳаддимиздан ошиб, бошқаларнинг қилган меҳнати билан мақтанмаймиз. Умид қиламизки, имонингиз ошиб бораверади, шунда сизларнинг ёрдамингиз билан хизматимиз янада кўпаяди. Шундай қилиб, бошқаларнинг тайёр ишлари билан мақтанмай, сизлардан узоқроқ бўлган жойларга ҳам Хушхабарни етказайлик. Муқаддас битикларда ўргатилгандай, ким мақтанмоқчи бўлса, Эгамизнинг қилган ишлари билан мақтансин! Ўзини ўзи мақтаган одам эмас, балки Эгамизнинг мақтовига сазовор бўлган одамгина Унга мақбул бўлади.
Галатияликлар
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода