Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Филимўн
1
Параллельные места
Сизларнинг муҳаббатингиз янада ошиб, билим ва ақл–идрок билан бойисин, деб ибодат қиляпман, Токи сизларнинг ҳаётингиз Исо Масиҳ кучи орқали солиҳлик самарасига тўлиб, Худога шараф ва мақтов келтирсин. Шу сабабдан сизлар ҳақингизда эшитган кунимиздан бери сизлар учун ибодат қилишни канда қилмаяпмиз. Худонинг Руҳи берадиган донолик ва ақл–идрок орқали Унинг иродасини тўлиқ англаб етинг, деб ибодат қиляпмиз. Ахир, Исо Масиҳ бизни барча иллатларимиздан халос қилиш учун Ўз жонини фидо қилди. У бизни поклаб, Ўзига тегишли бўлган, яхшилик қилишга бағишланган азиз бир халқ қилди. Эй биродарларим, агар бирор киши имоним бор, деса–ю, хайрли ишлар қилмаса, нима фойдаси бор?! Бундай имон уни қутқарармиди?! Фараз қилинг, имонли биродарингиз оч–яланғоч бўлса–ю, сиз унга: “Яхши бор! Исиниб, қорнингни тўйдириб юр”, десангиз–у, эҳтиёжини қондирмасангиз, бундан нима фойда?! Шунга ўхшаб қуруқ имоннинг ўзи амалсиз ўликдир. Буларни ёдингизда тутиб, Худога муносиб ҳаёт кечириш учун жон куйдиринглар. Имонингизни фазлу камолот, илму маърифат, Агар бу хислатларга эга бўлиб, уларни камол топтираётган бўлсангиз, демак, Раббимиз Исо Масиҳни ҳақиқатан таниб–билган бўласиз. Кунларингиз беҳуда ўтмаган бўлади, Масиҳни билганингиз ҳаётингизда ўз самарасини беради.
Филимўн
1
Выбор основного перевода