Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ибронийлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Тила, халқларни сенга мулк қилиб бераман, Ернинг тўрт томони сеники бўлади. Мана биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, Номи Ажойиб Маслаҳатчи, қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир. У шу гапини тугатмаган ҳам эдики, бирданига оппоқ булут пайдо бўлиб, ҳаммаларига соя солди. Булут орасидан шундай овоз келди: — Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман. Унга қулоқ солинглар! Аммо боғбонлар унинг ўғлини кўрганларида бир–бирига: — Бу меросхўр–ку! Келинглар, уни ўлдириб, меросига эга бўлайлик, — дейишибди. Бутун борлиқ Калом орқали яратилган, Усиз яратилган бирон нарса мавжуд эмас. Ҳа, Калом дунёда эди, Дунё У орқали яратилганди, Бироқ дунё Уни танимади. Сизларни айблаб айтадиган гапим жуда кўп. Лекин Мени Юборган ҳақдир, Мен Ундан нима эшитган бўлсам, ўшани дунёга маълум қиламан. Мен сизларни энди қул деб атамайман. Қул хўжайини нима қилишини билмайди. Сизларни дўстларим дейман, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани сизларга айтдим. Ҳақиқатан ҳам, Шомуил ва ундан кейин келиб хабар берган ҳамма пайғамбарлар биз яшаётган бу кунлар ҳақида башорат қилган эдилар. Муддат битгандан кейин, Худо Ўз Ўғлини юборди. Унинг Ўғли қонун остидаги ҳаёт учун аёлдан туғилди. Худо бу режасини Ўзи белгилаган вақтда тўла амалга ошириб, еру осмондаги бор мавжудотни Масиҳнинг ҳокимияти остига бирлаштиради. Худо бутун борлиқни Масиҳ орқали яратган. Еру кўкдаги бор мавжудот, Кўринадиган ва кўринмайдиган ҳар бир нарса, Ғайритабиий кучлар, тахту салтанатлар, Буларнинг ҳаммаси Масиҳ орқали, Унинг Ўзи учун яратилгандир. Имон туфайли биз коинот Худонинг каломи билан яратилганини англаб оламиз, кўринадиган моддалар кўринмайдиган воқеликдан вужудга келганини биламиз.
Ибронийлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода