Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан сўнг фиръавн Мусо билан Ҳорунни чақириб: “Боринглар, шу юрт ичида Худойингизга қурбонликлар келтираверинглар”, деб айтди. — Майли, ижозат бераман, — деди фиръавн. — Саҳрога бориб, Эгангиз Худога қурбонликлар келтиринглар. Лекин узоққа кетмайсизлар. Энди сен ҳозироқ мен учун ибодат қил. Фиръавн шундан сўнг Мусо билан Ҳорунни чақиртириб келиб шундай деди: — Бу сафар мен айбдорман. Эгангиз ҳақ, мен билан халқим эса ноҳақмиз. Бу даҳшатли момақалдироқ билан дўлга ортиқ бардош беролмаймиз. Илтимос, Эгангиздан сўранг, буларни тўхтатсин. Халқингиз кетишига ижозат бераман. Сизлар энди Мисрда ортиқ қолмайсизлар. Ўтинаман, бир мартагина гуноҳимдан кечиб, Эгангиз Худога илтижо қилинглар. Бу ҳалокатли офатни мендан даф қилсин. Мусо фиръавннинг ҳузуридан чиқиб, Эгамизга ибодат қилди. Охири халқ Мусонинг олдига келиб: — Биз Эгамизга ҳам, сенга ҳам қарши гапириб гуноҳ қилдик, — деди, — Эгамизга илтижо қил, У бизнинг орамиздан илонларни даф қилсин. Мусо халқ учун Эгамизга илтижо қилди. Шунда шоҳ пайғамбарга деди: — Илтижо қиламан, Эгангиз Худога мен учун ёлвориб, ибодат қилинг, токи қўлим аввалги ҳолига келсин. Пайғамбар Эгамизга ибодат қилган эди, шоҳнинг қўли аввалги ҳолига келиб, букиладиган бўлди. Шимўн шундай жавоб берди: — Мен учун Эгамизга ибодат қилинглар, тағин айтганларингиздан бири бошимга тушмасин.
Выбор основного перевода