Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнгра Эгамиз Мусога яна гапирди: “Исроилда эркакларни рўйхатга олганингда, уларнинг ҳар бири Мен, Эгангизга ҳимоя қиладиган тўлов тўласин. Шунда сен уларни санаганингда, уларга кулфат келтирмайман. Рўйхатга киритиладиган йигирма ва ундан юқори ёшдаги ҳар бир одам 1,25 мисқол кумушдан Мен, Эгангизга назр қилиши лозим. Рўйхатга киритиладиган йигирма ва ундан юқори ёшдаги ҳар бир одам 1,25 мисқол кумушдан Мен, Эгангизга назр қилиши лозим. Улар ўзларини Менинг ҳукмимдан ҳимоя қиладиган назрни берганларида, бой одам ўшандан кўп бермасин, камбағал ҳам ўшандан оз бермасин. Бағишланган бу кумушни Учрашув чодирини ясаш учун сарф қил. Мен, Эгангизнинг ҳузурида бу кумуш Исроил халқига ҳукмимдан ҳимоя қиладиган назр берилганини эслатиб туради.”
Выбор основного перевода