Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Менга бағишланган Шаббат кунига риоя қилиб юринглар. Авлодларингиз оша Шаббат куни Мен билан сизларнинг орангизда аломат бўлиб хизмат қилади. Шу орқали Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Сизларни Мен муқаддас қилиб бошқалардан ажратаман. Худо Ўзи яратган ҳамма нарсага назар солди. Булар жуда ажойиб эди. Кеч кириб, тонг отди. Олтинчи кун ўтди. Еттинчи куни Худо барча яратиш ишларини битириб, дам олди. Худо еттинчи куни ҳамма ишларидан дам олгани учун бу кунни муборак қилди, уни муқаддас деб бошқа кунлардан ажратди. Еттинчи куни Худо барча яратиш ишларини битириб, дам олди. Худо еттинчи куни ҳамма ишларидан дам олгани учун бу кунни муборак қилди, уни муқаддас деб бошқа кунлардан ажратди. Чунки яратилишнинг еттинчи куни ҳақида Муқаддас битикларда шундай дейилган: “Еттинчи куни Худо ҳамма ишларини битириб, дам олди.” Аммо баъзи одамлар Худонинг фароғат диёрига кирмадилар.
Выбор основного перевода