Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менга аталган қурбонгоҳга зинапоя орқали чиқманглар, акс ҳолда, зинапоядан чиқаётганингизда, очиқ жойларингиз кўриниб қолади.” Чироқпоя Учрашув чодирига, Аҳд сандиғини тўсиб турган ички парда олдига ўрнатилган бўлсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари, ҳар куни оқшомдан эрталабгача Эгамизнинг ҳузурида мойчироқлар ёниб турсин деб, мойчироқлардан хабар олиб туришсин. Бу қонун–қоидага Исроил халқи авлодлар оша доимо амал қилсин. Бундан буён Исроил халқи ўз қурбонликларини эчки жинларга келтирмасин, Эгамизга бевафолик қилмасин. Бу қоидага улар доимо, авлодлари оша риоя қилишсин. Холангиз ёки аммангиз билан ётманг. Бундай қилган одам ўз қондошининг шаънига доғ туширган бўлади. Уларнинг иккови ҳам жазога тортилсин. Агар эркак амакисининг хотини билан ётса, у амакисининг шаънига доғ туширган бўлади. Эркак ҳам, аёл ҳам жазога тортилсин. Улар фарзанд кўрмай ўтиб кетишади.
Выбор основного перевода