Эгамиз Мусо орқали
Исроил халқига қуйидаги амрларни берди: тоза зайтун мойидан олиб келинглар. Токи мойчироқлар ҳар доим тун бўйи ёниб турсин.
Ҳорун мойчироқларни Учрашув чодирига, Аҳд сандиғини тўсиб турган ички парда олдига ўрнатсин. Мойчироқлар Эгамизнинг ҳузурида оқшомдан эрталабгача ўчмай ёниб турсин. Бу авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин.