Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юртда дон мўл–кўл бўлсин, Тепаликлар устида дон бошоқлари чайқалиб турсин. Лубнон тоғларида бўлгани каби, ҳосили унумли бўлсин. Даладаги гиёҳлар каби, шаҳарлари одамга тўлсин. Ўша куни Исроилнинг қолган–қутгани, Ёқуб наслининг қутулганлари Бошқа суянмайди ўз зулмкорларига, Улар садоқат билан таянади Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгамга. Эссайнинг томиридан новда ўсиб чиқади, Ҳа, унинг илдизидан кўчат ёйилади. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Бу Шоҳ донолик билан ҳукмронлик қилади. Адолат ва тўғрилик билан иш тутади. Ўша кунларда Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Юртда у адолату тўғрилик ила иш тутади. Эй олий руҳоний Ёшуа, қулоқ сол! Олдингда турган руҳонийлар ҳам қулоқ солишсин. Сизлар келажакда содир бўладиган воқеаларнинг рамзисизлар. Мен исми «Новда» бўлган хизматкоримни зоҳир қиламан. унга шундай дегин: “Сарвари Олам шундай демоқда: Новда деган одам ўз турган жойидан шохлайди–да, Менинг Маъбадимни қуради. Ҳар бир одамни ёритадиган ҳақиқий Нур дунёга келаётган эди.
Выбор основного перевода