Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг айтгани бўйича, Навухадназар Эгамизнинг уйидаги ва шоҳ саройидаги барча хазиналарни бўшатди. Исроил шоҳи Сулаймон Эгамизнинг уйи учун ясаттирган олтин ашёларнинг ҳаммасини майдалади. Бобил шоҳи Худонинг уйидаги каттаю кичик буюмларни, жамики хазинани, шоҳ ва унинг аъёнлари хазиналарини, хуллас, ҳамма нарсани Бобилга олиб кетди. Мен бу шаҳарнинг бойликларини, бор нарсасини, қимматбаҳо буюмларини, Яҳудо шоҳларининг хазиналарини душманнинг қўлига бераман. Улар шаҳарни талон–тарож қилишади. Барча бойликларини Бобилга олиб кетишади.
Выбор основного перевода