4
Ҳа, Эгам менга айтмоқда: “Кучли шер қўйни бўғизлаганда, Чўпонлар шовқин–суронига эътибор бермас, Уларга ҳатто назар ҳам ташламас. Шу сингари, Мен, Сарвари Олам, Сион тоғида — ўша тепаликда Жанг қилишга келаман.
Мен Ўзим, Эганг Худо, ўнг қўлингни кучайтираман, Сенга: «Қўрқма, Ўзим ёрдамга келаман» деган Менман.”
Мен, Эгангиз, шердай ўкираман, Ўшанда халқим ортимдан эргашади, Овозимни эшитгач, фарзандларим ғарбдан шошиб келишади.
Ана, шер ўкирди! Ким қўрқмайди?! Ана, Эгамиз Раббий гапирди! Ким башорат қилмайди?!
Улар бутун ер юзини қоплаб оладилар, Худо азизларининг қароргоҳини ва Худо яхши кўрадиган шаҳарни қамал қиладилар.