Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эшитмаганмисан, эй Санхарив, Анча олдин мўлжаллаб қўйган эдим, Буни азалдан режа қилган эдим. Энди амалга оширдим. Қалъаларни вайронага айлантирсин деб, Мен сенга куч бердим. Увиллашар сиртлонлар қалъаларда, Чиябўрилар гўзал саройларда. Ўша вақт яқин орада келади, Ўша кун келмасдан қолмайди.” Дамашқ ҳақида башорат: “Ана, Дамашқ энди шаҳар бўлмайди! У вайроналар уюмига айланади! Юксалганларни У йиқитди, Такаббур шаҳарни вайрон қилиб, Ер билан битта қилди. Мана, сарой ташландиқ бўлиб қолди, Гавжум шаҳар саҳрога айланди. Қалъаю минора то абад Ёввойи эшаклар яйрайдиган жой, Чорва учун яйлов бўлди. Бобилни бир уюм тошга айлантираман, Чиябўриларнинг макони қиламан. Бобилнинг аҳволидан одамлар даҳшатга тушади, Уни кўрганлар қотиб қолади. У ерда бирон кимса яшамайди.
Выбор основного перевода