Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Арфа чалиб, Сенга ҳамду сано айтаман, Сенинг садоқатингни куйлайман, эй Худойим. Лира чалиб, Сени тараннум қиламан, Эй Исроил халқининг Муқаддас Худоси! Эҳ, гуноҳкор элат, айби муқаррар халқ, Эҳ, қабиҳ насллар! Номуссизларча иш қилар бу болалар, Эҳ, Эгамизни тарк этган улар, Исроил халқининг Муқаддас Худосига Шаккоклик қилган, Эгамизга орқа ўгирган улар! Сенга зулм қилганларга ўз танасини едираман, Улар шароб ичгандай бўлиб, ўз қонидан маст бўлади. Шунда жамики одамзод Мен, Эганг, нажоткоринг ва қутқарувчинг эканлигимни, Ёқуб наслининг қудратли Худоси эканлигимни билиб олади.” Эгам айтар: “Эй бола кўрмаган бепушт аёл! Шодликдан ҳайқир! Эй тўлғоқ оғриғини билмаган аёл! Севинчдан ҳайқир! Ахир, ташлаб кетилган аёлнинг болалари Эри бор хотинникидан ҳам кўпроқ бўлади. Йўқ, сочмайман сенга қаҳр–ғазабимни, Эй Эфрайим, қайта барбод қилмайман сени, Зеро, Мен Худоман, инсон эмас, Орангиздаги Муқаддас Худоман, Олдингизга жаҳл билан бормайман. Эй Исроил халқи, севинч ила ҳайқиринг! Эй Қуддус аҳолиси, куйланг! Эй Сион аҳли, бутун қалбингиздан шодланинг!
Выбор основного перевода