Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У шундай деди: “Онамнинг қорнидан яланғоч тушгандим, дунёдан ҳам яланғоч кетаман. Ҳамма нарсамни Худо берган эди, Худонинг Ўзи олиб қўйди. Эгамнинг номига ҳамду санолар бўлсин!” Шунча кўргиликлардан кейин ҳам, Аюб Худони айбламади, гуноҳ қилмади. Ўзимга ўзим шундай дейман: “Юрар йўлларимни кузатиб борай, Гуноҳ сўздан тилимни тийиб юрай, Фосиқлар ҳамон ўраб тураркан мени, Қулф уриб ёпиб олай оғзимни.” Эй Эгам, душманнинг масхаралашини, Аҳмоқ одамлар Сени ҳақоратлашини ёдингда тут. Қани, эй Худо, даъвоингни исбот қилгин, Аҳмоқлар кун бўйи Сени масхара қилишини ёдда тут. Бахтли кунларингда қувонгин, қайғули кунларингда эса шуни эсингда тут, қувончни ҳам, қайғуни ҳам Худо яратган. Ҳеч ким келажакда нима бўлишини айтиб бера олмайди. Эй биродарларим, пайғамбарлардан ўрнак олинглар! Улар Эгамизнинг номидан гапириб, азоб–уқубатларга дош берганлар. Дарҳақиқат, сабр қилган бундай одамларни биз бахтли деб ҳисоблаймиз. Аюбнинг сабр–тоқати ҳақида эшитгансизлар, охирида Эгамиз унга қанчалар барака берганини биласизлар. Ҳа, Эгамиз раҳмдил ва меҳр–шафқатлидир.
Выбор основного перевода