Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳларини ҳам сизларнинг қўлингизга беради. Сизлар уларнинг номларини ер юзидан ўчирасизлар. Ҳеч ким сизларга бас келолмайди, уларнинг ҳаммасини ҳалок қиласизлар. уларга шундай деди: “Эгангиз бизнинг юртимизни сизларга берганлигини биламан. Бутун халқимиз билан сизлардан қўрқиб қолганмиз. Шу ерда яшайдиганларнинг ҳаммаси сизлар ҳақингизда эшитиб ваҳимага тушган. Улар Ёшуага: “Ҳақиқатан ҳам Эгамиз бутун юртни бизнинг қўлимизга берган. У ерда яшовчиларнинг ҳаммаси бизларни деб ваҳимага тушган”, дейишди. Эгамиз Ёшуага айтди: “Қўрқма, ваҳимага тушма, барча жангга яроқли эркакларни бошлаб, Ай шаҳрига боргин. Мана, Ай шоҳини унинг халқи, шаҳри ва ери билан бирга сенга берганман.
Выбор основного перевода