Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўзимиз эса қуролланиб, Исроил халқини уларнинг юртига жойлаштирмагунимизча, сафнинг бошида борамиз. Шу аснода болаларимиз мустаҳкам шаҳарларда қоладилар, маҳаллий халқлар уларга хавф солмайдилар. Мусо уларга шундай деди: — Агар сизлар ҳақиқатан ҳам айтганингизни қилсангизлар, Эгамиз бошчилигида жанг қилиш учун қуролланинглар. Қўлига қурол тутган барча сипоҳларингиз Иордан дарёсидан ўтсин. Эгамиз Ўз ғанимларини қувиб юбормагунча, Унинг олдида боринглар. Лекин қўлига қурол тутган ҳар бир эркагимиз, ҳазратимиз айтганларидай, Эгамиз бошчилигида жанг қилиш учун дарёнинг нариги томонига ўтади.
Выбор основного перевода