Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қотил жамоа олдида ҳукм қилинишдан олдин ўлдирилиб қўйилмаслиги учун бу шаҳарлар қотилга қасоскордан паноҳ бўлади. ё кўрмай туриб устига тош тушириб юборса ва ўша одам ўлса, жамоа қасоскор билан одам ўлдирган кишининг орасидаги можарони ҳал қилсин. Чунки одам ўлдирганнинг ва марҳумнинг орасида ҳеч қандай адоват бўлмаган эди. Жамоа қотилни қасоскорнинг қўлидан халос қилиб, уни қайтариб паноҳ шаҳарга жўнатсин. Мой суртиб танланган олий руҳоний вафот этгунча, қотил ўша ерда қолсин. Лекин қотил паноҳ шаҳар чегарасидан чиқса ва қасоскор уни паноҳ шаҳардан ташқарида тутиб олиб ўлдирса, қасоскор қотилликда айбланмайди. Чунки олий руҳоний вафот этгунча, қотил паноҳ шаҳарда қолиши лозим эди. Олий руҳонийнинг вафотидан сўнггина у ўз уйига қайтиб бориши мумкин эди. Мана шулар сизлар учун авлодларингиз оша, қаерда яшасангиз ҳам, қонун бўлиб қолсин. Одам ўлдирган киши фақат гувоҳларнинг кўрсатмалари асосидагина қотилликда айбланиб, ўлим жазосига тортилсин. Битта одамнинг гувоҳлиги асосида ҳеч ким ўлдирилмасин. Ўлимга ҳукм қилинган қотилнинг жони эвазига пул олманглар. Қотилни албатта ўлдиринглар. Паноҳ шаҳарга қочиб кетган одамдан ҳам пул олманглар, у олий руҳонийнинг вафотидан олдин ўз ерига қайтиб келиб яшаши учун йўл қўйманглар. Ўзингиз яшаб юрган ерни булғаманглар. Ер тўкилган қон туфайли булғанади. Қотиллик туфайли булғанган ерни фақат қотилнинг қони билан тозалаб бўлади. Ўзларингиз яшайдиган ва Мен истиқомат қиладиган ерни булғаманглар, зотан, Мен, Эгангиз, Исроил халқи орасида истиқомат қиламан.”
Выбор основного перевода