Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Халқлар эшитиб буни, титрашади: Филист халқи ваҳимага тушиб қолади. Эдом уруғбошилари қўрқувга тушади–ку, Мўаб бекларини титроқ босади–ку! Канъондаги халқлар умидсизликка тушади–ку! Эгамиз еру самодаги Худодир, Ундан бошқа Худо йўқдир. Шуни бугун тан олиб, доимо юрагингизда сақланг. Исроил халқи Иордан дарёсидан ўтиб бўлгунча, Эгамиз улар учун дарёнинг сувини қуритган эди. Иорданнинг ғарбидаги Амор шоҳлари ва Ўрта ер денгизи ёнидаги Канъон шоҳлари бу ҳақда эшитиб, юраклари орқага тортиб кетди. Исроил халқидан қўрққанлари учун уларнинг жасоратидан асар ҳам қолмади.
Выбор основного перевода