Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бироқ Амор халқлари Дан қабиласини сиқиб, қирларга чиқиб кетишга мажбур қилдилар, водийга тушишларига йўл қўймадилар. Амор халқлари Хар–Харес, Ойжавлон ва Шалбим шаҳарларида яшайвердилар. Лекин Эфрайим ва Манаше қабилалари уларга ўз ҳукмини ўтказиб, қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур қилдилар. Бу воқеалар содир бўлган даврда Исроилда шоҳ йўқ эди. Дан қабиласи Исроил қабилалари орасида ўзига улуш бўлиб тушган ерни ҳануз қўлга киритмагани сабабли истиқомат қилиш учун жой қидириб юрган эди. Дан қабиласи Михо ясаттирган нарсаларни ва унинг хизматида бўлган руҳонийни Лайишга олиб бордилар. Улар Лайишда тинч ва хотиржам яшаётган одамларни қиличдан ўтказиб, шаҳарга ўт қўйдилар. Лайиш аҳолисига нажот берадиган ҳеч ким йўқ эди, чунки Лайиш Сидондан жуда узоқда бўлиб, яқин атрофидаги шаҳарлар билан эса ҳеч қандай алоқа ўрнатмаган эди. Лайиш Байт–Рехоб шаҳри билан бир водийда жойлашган эди. Дан қабиласи шаҳарни тиклаб, у ерда ўрнашиб олди. Шаҳарни эса ота–бобоси Ёқуб ўғли Даннинг номи билан атади. Дан шаҳрининг эски номи Лайиш эди. Дан қабиласи ўзи учун Миходан тортиб олган, кумуш билан қопланган бутни ўрнатди. Гершом ўғли Йўнатан эса уларга руҳоний бўлди. Йўнатан Мусонинг набираси эди. Исроил халқи сургун бўлгунига қадар, Йўнатаннинг бутун насли ҳам Дан қабиласига руҳонийлик қилди. Ўша даврда Худонинг уйи Шилў шаҳрида жойлашган эди, аммо Дан қабиласи у ерга бормай, Михо ясаттирган бутга сажда қилиб келди.
Выбор основного перевода