Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юсуф: “Қайғуларимни ва отам хонадонини Худо эсимдан чиқарди”, деб тўнғич ўғлининг исмини Манаше қўйди. — Бундай эмас, ота, — деди Юсуф, — буниси тўнғичи, ўнг қўлингизни унинг бошига қўйинг. Юсуф Эфрайимнинг невара–чевараларини ҳам кўрди. Манашенинг ўғли Мохирнинг болалари туғилганда, Юсуф ҳаёт эди. Юсуф бу болаларни ҳам фарзандлари қаторига қабул қилди. Манашедан келиб чиққан уруғлар шулардир: Мохирдан Мохир уруғи келиб чиқди. Гилад уруғи Мохирнинг ўғли Гиладдан келиб чиққан. Манаше ўғли Мохирнинг авлодлари Гилад ўлкасига боришди. Улар Гиладни босиб олиб, Амор халқини у ердан қувиб чиқаришди. Шундан кейин Мусо Гиладни Мохир авлодига берди. Мохир авлоди у ерда жойлашди. Манаше қабиласининг ярмига эса Гиладнинг қолган қисмини ва Ўгнинг шоҳлиги бўлган бутун Башанни бердим. (Башан ўлкасидаги Аргоб ҳудуди Рафа халқининг юрти ҳисобланарди. Манаше қабиласининг Мохир уруғига Гиладни бердим. Орамлик чўриси Манашега Осриёл ва Мохир исмли икки ўғил туғиб берди. Залофход Манашенинг авлодидан бўлиб, фақат қизлар кўрган эди. Мохир Гиладнинг отаси эди, у Махо исмли бир қизга уйланганди. Махо Хупим ва Шупимнинг синглиси эди.
Выбор основного перевода