Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин Манаше қабиласи бу шаҳарларни қўлга кирита олмади. Канъон халқлари ўша жойларда яшашда давом этаверди. Бирмунча вақт ўтгандан кейин Исроил халқи янада кучайди ва Канъон халқларини қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур қилди. Аммо уларни юртдан бутунлай қувиб чиқармади. Эфрайим қабиласи ҳам Гезер шаҳридаги Канъон халқини қувиб чиқармади. Канъон халқи Гезерда уларнинг орасида яшайверди. Миср фиръавни Гезерга бостириб келиб, шаҳарни қўлга олган ва ўт қўйганди. Шу ерда истиқомат қилаётган Канъон аҳолисини қириб ташлаб, шаҳарни ўзининг қизи — Сулаймоннинг хотинига сеп қилиб берганди.
Выбор основного перевода