Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар бу сўзларни эшитиб, жим бўлиб қолдилар. Сўнг Худога ҳамду сано айтиб: — Худо ҳатто ғайрияҳудийларни ҳам ҳаётга элтадиган тавбага олиб борибди, — дедилар. Павлус ва Барнабо Қуддусга келганларидан кейин, жамоат, ҳаворийлар, оқсоқоллар уларни самимий кутиб олдилар. Павлус ва Барнабо Худонинг улар орқали қилган ишларини йиғилганларга сўзлаб бердилар. Ҳамма ҳаворийлар ва оқсоқоллар сукутда қолдилар. Барнабо билан Павлус Худонинг улар орқали ғайрияҳудийлар орасида кўрсатган аломатлари ва ажойиботлари тўғрисида ҳикоя қилиб бердилар. Эгамиз бизга шундай амр берган эди: “Ернинг четигача нажотни олиб боринглар деб, Мен сизларни ғайрияҳудийларга нур қиламан.” Ғайрияҳудийлар бу гапни эшитиб, хурсанд бўлдилар. Улар Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни иззат–ҳурмат билан қабул қилдилар. Абадий ҳаёт учун танланганларнинг ҳаммаси имонга келди. Павлус улар билан саломлашгандан кейин, ўзининг хизмати орқали ғайрияҳудийлар орасида Худо қилган ишларни батафсил ҳикоя қилиб берди. Чунки бу ерда менга қарши чиққанлар кўп бўлишига қарамай, таъсирчан фаолият кўрсатишим учун йўл очилди. Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни эълон қилиш учун Троас шаҳрига борганимда, Эгамиз менга йўл очиб берган эди. Шунингдек, бизлар учун ҳам ибодат қилинглар: биз Худонинг каломини эълон қилишимиз ва Масиҳ сирини баён этишимиз учун Унинг Ўзи бизга йўл очиб берсин. Мен ана шу сир туфайли қамоқдаман.
Выбор основного перевода