Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
мойчироқлар учун зайтун мойи, муқаддас қиладиган мой учун зираворлар, хушбўй тутатқи учун зираворлар, Ҳар бир қўзига қўшиб, икки коса тоза зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни дон назри қилиб келтир. Шу билан бирга, икки коса шароб назрини ҳам келтир. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Мен, Эгангизга ёқимли ҳид келади. Ҳар бир қўзига қўшиб, икки коса тоза зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни дон назри қилиб келтир. Шу билан бирга, икки коса шароб назрини ҳам келтир. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Мен, Эгангизга ёқимли ҳид келади. уста одам хушбўй мой тайёрлаш учун зираворларни мой билан аралаштирсин. Бу муқаддас қиладиган мойдир. Эгамиз яна Мусога гапирди: “Қуйидаги хушбўй зираворларни олиб, уларни аралаштир: елимдан қилинган зиравор, молюска қобиғидан қилинган зиравор, хилвон. Сўнгра уста одам тоза хушбўй тутатқидан, хушбўй аралашмадан бир ўлчовда олсин. Уларни туз билан аралаштириб, тоза, муқаддас бўладиган тутатқи қилсин. Эгамиз яна Мусога гапирди: “Қуйидаги хушбўй зираворларни олиб, уларни аралаштир: елимдан қилинган зиравор, молюска қобиғидан қилинган зиравор, хилвон. Сўнгра уста одам тоза хушбўй тутатқидан, хушбўй аралашмадан бир ўлчовда олсин. Уларни туз билан аралаштириб, тоза, муқаддас бўладиган тутатқи қилсин. Эгамиз Мусо орқали Исроил халқига қуйидаги амрларни берди: тоза зайтун мойидан олиб келинглар. Токи мойчироқлар ҳар доим тун бўйи ёниб турсин. Ҳорун мойчироқларни Учрашув чодирига, Аҳд сандиғини тўсиб турган ички парда олдига ўрнатсин. Мойчироқлар Эгамизнинг ҳузурида оқшомдан эрталабгача ўчмай ёниб турсин. Бу авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин. Леви оқсоқоллари устидан руҳоний Ҳорун ўғли Элазар бошчилик қиларди. Муқаддас чодир учун масъул бўлганлар Элазарнинг назорати остида эдилар.
Выбор основного перевода