Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Саҳрода
Параллельные места
Ерни қабилаларга рўйхатдаги одамларнинг сонига қараб бўлиб бераётганингизда, қуръа ташланглар. Бир куни Залофходнинг қизлари Учрашув чодири кираверишига келишди. Залофход Хафернинг ўғли, Гиладнинг невараси, Мохирнинг эвараси, Юсуф ўғли Манашенинг чевараси эди. Хуллас, Залофход Манаше уруғидан эди. Залофход қизларининг исмлари Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза эди. Улар Мусо, руҳоний Элазар, йўлбошчилар ва бутун жамоанинг олдида туриб шундай дейишди: Ерларни уруғларингиз орасида қуръа бўйича бўлиб беринглар. Катта уруққа каттароқ улуш, кичик уруққа кичикроқ улуш беринглар. Қуръа бўйича кимга қаер чиқса, ўша ер ўша уруғнинг улуши бўлиб қолади. Шу йўсинда ерларни қабилалар орасида бўлиб беринглар. Манашенинг набираси Гиладнинг Хафер деган ўғли бор эди. Хафернинг эса Залофход деган ўғли бор эди. Залофходнинг ўғиллари йўқ, фақатгина қизлари бор эди. Қизларининг исмлари Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза эди. Шу аёллар руҳоний Элазар, Ёшуа ва оқсоқолларнинг олдига келиб, шундай дейишди: “Эгамизнинг Ўзи бизга ҳам, амакиларимиз қатори, улуш беришни Мусога амр қилган.” Ёшуа Эгамизга итоат этиб, қизларга ҳам амакилари қатори улуш берди.
Выбор основного перевода