Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен мусофир бўлиб яшаб турган мана шу Канъон юртининг ҳаммасини Мен сенга ва наслларингга абадий мулк қилиб бераман. Мен уларнинг Худоси бўламан. Шунинг учун Мен халқимни Мисрликларнинг зулмидан қутқаргани келдим. Мен уларни Мисрдан олиб чиқиб, кенг, унумдор, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб боргани келдим. У ерда Канъон, Хет, Амор, Париз, Хив ва Ёбус халқлари яшайди. Энди йўлга тушинглар, Амор халқининг қирларига ва уларга қўшни бўлган Канъон халқининг юртига боринглар. Бу ўлкага Иордан водийси, қирлар, ғарбдаги қир этаклари, Нагав чўли, Ўрта ер денгизининг қирғоғи, Лубнон ва буюк Фурот дарёсигача бўлган ерлар киради. Ўз халқининг олдидан бошқа халқларни қувди, Уларнинг юртини мулк қилиб бўлиб берди, Исроил қабилаларини уларнинг чодирларида ўрнаштирди. Айтдики: “Канъон юртини сенга бераман, Уни ўзингга абадий мулк қилиб оласан.” Шимолий чегарангиз Ўрта ер денгизидан бошланиб, шарққа — Хетлон шаҳри томон боради, сўнг Лево–Хомат орқали ўтиб, Задод шаҳригача давом этади.
Выбор основного перевода