18
Пок одам иссопни олиб, сувга ботирсин–да, сувни чодирга, чодирдаги ҳамма жиҳозларга, чодирдаги одамларга сепсин. Одамнинг суягига, марҳумга, ўлдирилган кимсанинг жасадига ёки қабрга теккан одамнинг устига ҳам ўша сувдан сепсин.
Кейин иссоп ўтидан бир тутам олиб, идишдаги қурбонлик қонига ботиринглар. Қонни уйларингиз эшиги кесакисининг ёнларига ва тепасига суртинглар. Тонггача бирортангиз уйингиздан чиқманглар.
Покла мени иссоп ўти ила, тоза бўлайин, Ювгин мени, қордан ҳам оқ бўлайин.