Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Гиладнинг Тишба шаҳридан бўлган Илёс Ахабга деди: — Мен хизмат қилаётган Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шоҳид! Мен айтмагунимча, шу йилларда на шудринг тушади, на ёмғир ёғади. Унинг қўли остидаги аъёнлар қуйидагилар эди: Зодўх ўғли Озариё — руҳоний, Шишонинг ўғиллари Элихорут ва Охиё — котиб, Охилуд ўғли Ёҳушафат — тарихнавис, Ёҳайидо ўғли Бинаё — лашкарбоши, Зодўх билан Абуатар — руҳоний, Натан ўғли Озариё — ҳокимларнинг назоратчиси, Натан ўғли Забуд — руҳоний ва шоҳнинг маслаҳатчиси, Охисар — сарой бошқарувчиси, Абдах ўғли Одонирам — қаролларнинг бошлиғи эди. Сулаймоннинг ўн иккита ҳокими бўлиб, улар Исроил ҳудудларини бошқарар, шоҳни ва шоҳ хонадонини озиқ–овқат билан таъминлардилар. Ҳар биттаси йилига бир ой давомида шоҳ хонадонига озиқ–овқат етказиб бериши шарт эди.
Выбор основного перевода