Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар уларнинг қурбонгоҳларини бузинглар, бутсимон тошларини майдалаб ташланглар, Ашерага аталган устунларни кесиб ташланглар. Осо Яҳудога шоҳлик қилаётганига ўттиз саккиз йил бўлганда, Ахаб Исроил шоҳи бўлди. Ахаб Омрининг ўғли эди. У Самарияда туриб, йигирма икки йил давомида Исроилни бошқарди. Ахаб Эгамиз олдида шундай қабиҳликлар қилдики, олдин ўтган шоҳларнинг бирортаси ҳам шунчалик қабиҳлик қилмаган эди. Энди бирортасига буюр: бутун Исроил халқини, Баалнинг Изабел дастурхонидан таом ейдиган 450 нафар пайғамбарини, Ашеранинг 400 нафар пайғамбарини менга Кармил тоғи ёнига тўплаб берсин. Шу пайтгача ҳеч ким Ахаб сингари, Эгамиз олдида қабиҳликларга муккасидан кетмаган эди. Хотини Изабел эса уни гижгижлаб турар эди. Аммо халқ Ерибом хонадони Исроилга олиб кирган гуноҳларга эргашаверди, бу гуноҳлардан қайтмади. Ашерага аталган устун ҳали ҳам Самарияда турган эди. Отаси Ҳизқиё йўқ қилган саждагоҳларни қайтадан барпо этди. У Исроил шоҳи Ахаб каби Баалга атаб қурбонгоҳлар қурди, Ашеранинг устунини ўрнатди. Барча самовий жисмларга сажда этиб хизмат қилди.
Выбор основного перевода