Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
3 Шоҳлар
Параллельные места
Ёҳайидо ўғли Бинаё Харетлик ва Палатлик қўриқчиларнинг бошлиғи эди. Довуднинг ўғиллари эса руҳоний эдилар. Эгамиз Натан пайғамбарни Довуднинг ҳузурига жўнатди. Натан Довуднинг ҳузурига келиб, гап очди: — Бир шаҳарда икки одам яшар экан. Ўша одамлардан бири бой, бошқаси камбағал экан. Шаво — котиб, Зодўх билан Абуатар — руҳоний, Довудга хизмат қилган баҳодир жангчиларнинг исмлари қуйидагича: биринчиси — Хахмўн уруғидан Ёшувам. У “Уч қаҳрамон”нинг сардори эди. У найзаси билан саккиз юз кишига ҳужум қилиб, ҳаммасини бир жангда ўлдирган эди. “Уч қаҳрамон”дан иккинчиси Охўва уруғидан Дўдў ўғли Элазар эди. У жанг қилиш учун тўпланган Филистларни Довуд билан бирга мағлуб қилган эди. Исроил лашкари у пайтда чекинган эди. Лекин Элазар жойида тураверди, чекинмади. Қўли толиқиб, увишиб қолгунча Филистларни ўлдирди. Ўша куни Эгамиз уни улуғ зафарга эриштирди. Сўнгра Исроил лашкари фақат ҳалок бўлганларни талон–тарож қилиш учун Элазарнинг орқасидан борди. “Уч қаҳрамон”дан учинчиси Харорлик Агей ўғли Шаммох эди. Филистлар Лехидаги бир ясмиқзор ёнига йиғилиб келганда, Исроил лашкари уларнинг олдига тушиб қочишган эди. Лекин Шаммох ясмиқзорнинг ўртасида туриб олиб, ўша ерни ҳимоя қилди ва Филистларни тор–мор қилди. Шу тариқа, Эгамиз уни ҳам улуғ зафарга эриштирди. Ўрим–йиғим пайтида ўша учаласи (улар “Ўттиз қаҳрамон” гуруҳи таркибига кирар эдилар) Довуднинг ёнига — Адуллам ғорига кетдилар. Рафа водийсида Филистлар лашкари қароргоҳ қурган эди. Бу пайтда Довуд ўзининг адирдаги қароргоҳида эди. Битта Филист қўнолғаси эса Байтлаҳмда жойлашган эди. Довуд ҳасрат билан: — Қанийди бирортаси Байтлаҳм дарвозасининг ёнидаги қудуқдан менга сув олиб келиб берса! — деди. Ўша учта қаҳрамон Филистлар қароргоҳини ёриб ўтишди–да, Байтлаҳмдаги дарвозанинг ёнидаги қудуқдан сув тортиб, Довудга олиб келишди. Лекин Довуд сувни ичмай, ерга тўкиб, Эгамизга бағишлади. — Эй Эгам! — деб хитоб қилди. — Бундай қилишдан мени Ўзинг асра! Шу йигитларнинг қонини ичайми? Ахир, улар жонини хавф–хатарга қўйиб, сув олиб келгани боришди–ку! Шунинг учун ҳам Довуд сувни ичишни истамади. “Уч қаҳрамон” ана шундай жасурлик кўрсатишган эди. Йўабнинг акаси Абушай “Ўттиз қаҳрамон”нинг сардори эди. Абушай найзаси билан уч юз кишини ўлдирди. Шу тариқа у “Уч қаҳрамон” сингари донг таратди. У “Ўттиз қаҳрамон”дан ҳам машҳур эди, уларнинг йўлбошчиси бўлди. Лекин “Уч қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди. Яна Кабзил шаҳридан Ёҳайидо ўғли Бинаё деган жасур бир жангчи бор эди. У ажойиб ишлар қилди, Мўаблик икки довюрак одамни ўлдирди. Қор ёққан кунда бир хандаққа тушиб, шерни ўлдирди. Яна девдай бир Мисрликни ҳам ўлдирди. Мисрликнинг қўлида найзаси бор эди. Бинаё унинг устига таёқ билан бостириб борди. Найзани Мисрликнинг қўлидан тортиб олди–да, ўша найза билан уни ўлдирди. Бинаёнинг қилган ишлари ана шулардир. Шу тариқа, Бинаё “Уч қаҳрамон” каби донг таратди. У “Ўттиз қаҳрамон” орасида шуҳрат топди, лекин “Уч қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди. Довуд уни қўриқчилар сардори қилиб тайинлади. Қуйидагилар ҳам “Ўттиз қаҳрамон”дан эдилар: Йўабнинг укаси Осойил, Байтлаҳм шаҳридан Дўдў ўғли Элханон, Харўд шаҳридан Шаммох ва Элихо, Палат шаҳридан Халез, Тахува шаҳридан Ихеш ўғли Эро, Онотўт шаҳридан Абуазар, Хуша шаҳридан Сибахай, Охўва уруғидан Залмон, Натуфо шаҳридан Махрай, Натуфо шаҳридан Банах ўғли Халед, Бенямин наслидан Гиволик Рибай ўғли Этхай, Пиратон шаҳридан Бинаё, Гаш сойликларидан Хурай, Байт–Араба шаҳридан Абуалвон, Бохурим шаҳридан Озмобит, Шалбим шаҳридан Элияхба, Ёшоннинг ўғиллари, Харор шаҳридан Шахей ўғли Йўнатан, Харорлик Шорор ўғли Охиём, Шалбим шаҳридан Элияхба, Ёшоннинг ўғиллари, Харор шаҳридан Шахей ўғли Йўнатан, Харорлик Шорор ўғли Охиём, Махо шаҳридан Ахазбай ўғли Элифалет, Гилох шаҳридан Охитофел ўғли Элиём, Кармил шаҳридан Хазро, Оров шаҳридан Парай, Зўво шаҳридан Натан ўғли Йихал, Гад қабиласидан Баних, Оммон халқидан Зилах, Барўт шаҳридан Зеруя ўғли Йўабнинг қуролбардори Нахрай, Йитар уруғидан Эро ва Горив, Хет халқидан Уриё. Ҳаммаси бўлиб ўттиз етти киши эди. Бенямин ерларида — Эла ўғли Шимах,
3 Шоҳлар
Выбор основного перевода