Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
3 Юҳанно
1
Параллельные места
Фосиқликни ташла, яхшилик қилгин, Токи юртда то абад маскан қилгин. Бир–бирингизга бўлган меҳр–муҳаббатингиз самимий бўлсин. Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни маҳкам тутинг. Ёмонликдан қайтиб, яхшилик қилсин. Тинчлик истаб, тинчлик пайида бўлсин. Агар яхшилик қилишга бел боғласангиз, ким ҳам сизларга озор бера оларди?! Биз Масиҳнинг одил эканлигини биламиз. Шунинг учун адолатли иш тутган ҳар қандай одам Худонинг фарзанди эканлигига амин бўламиз. Масиҳ билан яшаган ҳар бир одам гуноҳдан юз ўгиради. Гуноҳ қилиб юрган одам эса, Масиҳни кўрмаган ҳам, танимаган ҳам. Худонинг болалари гуноҳ қилмайди, чунки Худонинг ҳаётбахш кучи уларнинг ичидадир. Улар Худонинг болалари бўлганлари учун гуноҳда яшамайдилар. Адолатли иш қилмаган ва ўз биродарини севмаган одам эса Худодан эмас. Демак, иблис болалари билан Худо болаларининг фарқи ана шундадир.
3 Юҳанно
1
Выбор основного перевода