Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Сизларга айтай: “У гуноҳкорлар қаторида саналди”, — деб Мен ҳақимда айтилган башорат бажо бўлиши керак. Ҳа, Мен ҳақимда ёзилган бу сўз бажо бўляпти. У Менинг номим ҳақи қанчалар азоб чекиши кераклигини унинг ўзига кўрсатаман. Лекин мен ўйлайманки, Худо биз — ҳаворийларни шармандали аҳволга солиб, майдонда намойиш қилинадиган, ўлимга маҳкум этилган асирлардай қилиб қўйди. Биз фаришталару инсонлар олдида, бутун коинот олдида томоша бўлиб қолдик. Мана, Исо Масиҳ ҳақи сиз — ғайрияҳудийларга қилган хизматим сабабли маҳбус бўлганман. Шундай экан, сизлардан ўтинаман, менинг азоб–уқубатларимни деб, руҳингиз ҳеч тушмасин. Аксинча, сизлар учун чеккан азоб–уқубатларим билан фахрланинглар. Сизларни яхши кўрганим учун ҳаммангиз ҳақингизда шундай фикр қилишим ўринлидир. Ахир, қамоқдалигимда ҳам, Хушхабар ҳақиқат эканлигини ҳимоя қилиш ва таъкидлашимда ҳам Худо берган иноятда сизлар менга шериксизлар. Эй биродарлар, шуни билишингизни истайманки, бошимга тушганларнинг ҳаммаси Хушхабарнинг янада кўпроқ ёйилишига туртки бўлди. Масиҳ туфайли қамалганим бутун сарой қўриқчиларига ва бу ердагиларнинг ҳаммасига маълум бўлди. Менинг қамоқдаги вазиятим кўп биродарларнинг Раббимиз Исога бўлган ишончини оширди, шунинг учун улар қўрқмасдан, катта жасорат билан Масиҳ ҳақидаги хабарни тарғиб қилмоқдалар.
Выбор основного перевода