Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Борганимдан кейин, эҳсонларингизни имонлиларга топширсин деб, ўзингиз муносиб кўрган кишиларни Қуддусга жўнатаман. Уларнинг ҳар бирини таништириб, мактуб ёзиб бераман. Агар боришга имкон бўлса, ўзим ҳам улар билан бирга бораман. Улар, Худонинг Қуддусдаги азизларига ёрдам беришда иштирок этайлик, деб биздан ўтиниб сўрадилар. Титус сизларнинг орангизда бошлаган хайрли ишини битирсин деб, уни рағбатлантирдик. Юқорида айтиб ўтилган хайр–эҳсонлар ҳақида маслаҳатим қуйидагичадир: ўтган йили нафақат ўша хайрли ишни қилишни бошладингиз, балки бу ишга қўшилиш ҳақида ўзингиз хоҳиш билдирган эдингиз. Энди ўз манфаатингиз учун хайрли ишингизни охирига етказинглар, қандай ният билан бошлаган бўлсангиз, шундай қилиб, қўлингиздан келганича битиришга ҳаракат қилинглар. Улар биздан, фақат камбағалларга ғамхўрлик қилишни давом эттиринглар, деб илтимос қилдилар. Шахсан мен анчадан бери бу ҳақда жон куйдирардим.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода