Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Зеро, эй биродарларим, сизларнинг орангизда жанжаллар борлиги ҳақида опамиз Хлоиснинг хонадонидагилар менга хабар беришди. Эй биродарлар, мен ўзимни ва Аполлосни мисол қилиб келтирдим, токи сизлар Муқаддас битикларда ёзилганларга биноан яшашни биздан ўрганинглар. Бир устозни бошқасидан устун қўйманг. Агар менда Худонинг сўзини етказиш инъоми бўлса, бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай билимга эга бўлсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам–у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарсага арзимас инсон бўлиб қоламан. Камолот зоҳир бўлганда эса тўлиқсиз нарсалар бартараф бўлади. Яна хафагарчилик келтирмаслик учун сизларнинг олдингизга бормасликка қарор қилдим. Ахир, сизларни хафа қилсам, менга хурсандчилик келтирадиганларни хафа қилган бўламан–ку! Ундай ҳолда, ким мени хурсанд қилади?! Олдинги мактубни ёзганимнинг сабаби ҳам шудир, токи сизларнинг олдингизга борганимда орамизда хафагарчилик бўлмасин, ахир, менга катта қувонч келтирадиган сизлар эмасми?! Ишончим комилки, менинг қувончим сизларнинг қувончингиздир. Сизларни хафа қилиш учун эмас, балки сизларни қанчалик яхши кўришимни кўрсатиш учун ўша мактубни ёзган эдим. Уни чуқур қайғу, изтироб билан, кўз ёш тўкиб ёзган эдим. Баъзилар мени бўшанг одам, деб айтаётган экан. Мен албатта бундай одамларга қаттиқ муомала қиламан. Сизлардан ўтинаман, сизларга қаттиқ гапиришга мени мажбур қилманглар. Худбин истакларга эрк бериш қуйидагиларни келтириб чиқариши ҳаммага аён: фаҳш–зино, ҳаром–ҳаришлик, ахлоқий бузуқлик,
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Выбор основного перевода