Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Юҳанно
1
Параллельные места
Сохта пайғамбарлардан эҳтиёт бўлинглар! Улар сизнинг олдингизга қўй пўстинида келадилар, лекин ичларидан йиртқич бўрилардир. Болажонларим, дунёнинг сўнгги дамлари келди! Масиҳнинг душмани келишини эшитгансизлар. Мана, ҳозирдан Масиҳнинг кўп душманлари пайдо бўлди. Ана шундан биз сўнгги дамларда яшаётганимизни биламиз. Исони Масиҳ эмас, дейдиган ҳар қандай одам — ёлғончи, у Масиҳнинг душманидир! У Отамиз Худони ҳам, Ўғилни ҳам рад этади. Эй азизларим, менда Худонинг Руҳи бор деган ҳар қандай одамга ишониб кетаверманглар. Ҳар бир одамни синанглар, у Худодан ёки Худодан эмаслигини билинглар, чунки дунёда сохта пайғамбарлар кўпайиб кетган. Одамда Худонинг Руҳи борлигини шундан билиб олсангиз бўлади: Исо Масиҳ инсон бўлиб келганини тан оладиган ҳар бир одам Худодандир. Буни тан олмайдиган одам эса Худодан эмас. Бундай одамдаги руҳ Масиҳнинг душманида бўладиган руҳдир. Масиҳнинг душмани келиши ҳақида эшитгансизлар. Мана, унда бўладиган руҳ ҳозирданоқ шу дунёдадир. Бундан сўнг мен ердан чиқаётган бошқа бир махлуқни кўрдим. Унинг икки шохи қўчқорнинг шохларига ўхшарди, у аждарҳодай гапирарди. У биринчи махлуққа хизмат қилиб, унинг бутун ҳокимиятини ишга соларди. Бутун ер юзи ва у ерда яшаганлар яраси тузалган биринчи махлуққа сажда қилсин деб, уларни мажбурларди. Бу иккинчи махлуқ буюк ва мўъжизали аломатлар кўрсатди. У ҳатто ҳамманинг кўзи олдида осмондан ерга олов туширди. Биринчи махлуқнинг номидан бу мўъжизали аломатларни кўрсатишга унга изн берилганди. Бу аломатлари билан у ер юзидаги одамларни йўлдан оздирди. У одамларга: “Қиличдан яраланган, аммо соғ қолган махлуқнинг тасвирини ясанглар”, — деб буюрди. Унга махлуқнинг тасвирига жон ато этиш қудрати берилганди. Махлуқ тасвири тилга кирди ва ўзига сажда қилмаганларнинг ҳаммасини ўлдиртирди. У ҳаммани — каттаю кичикни, бою камбағални, қулу эркин одамни мажбурлаб, уларнинг ўнг қўли ёки пешанасига тамға бостирди. Кимда махлуқнинг тамғаси бўлмаса, у мутлақо олди–сотди қилолмасди. Тамғада махлуқнинг номи ёки номининг сони ёзиларди. Бундан кейин мен қурбақаларга ўхшаш учта ёвуз руҳни кўрдим. Улар аждарҳо, махлуқ ва сохта пайғамбарнинг оғизларидан чиқаётган эдилар.
2 Юҳанно
1
Выбор основного перевода