Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Салоникаликлар
1 2 3
Параллельные места
У куфр кетиб, Худойи Таолонинг азизларини аёвсиз эзади. Муқаддас байрамлар ва қонунларни ўзгартиришга уринади. Худонинг азиз одамлари уч ярим йил давомида ўша ҳукмдорнинг зулми остида бўладилар. Усталик билан ишлатган маккорлиги туфайли кўп ютуқларга эришади. Кўзини ёғ босган бу ҳукмдор огоҳлантирмасдан кўп одамларни ҳалок қилади. У ҳатто энг буюк Ҳукмдорга қарши бош кўтаради. Оқибатда эса йўқ қилиб ташланади, аммо бу инсоннинг кучи билан қилинмайди. Исо уларга шундай жавоб берди: “Эҳтиёт бўлинглар, ҳеч ким сизларни йўлдан оздирмасин! Шунда кўплар имондан қайтади, улар бир–бирини сотиб, бир–биридан нафратланади. Кўп сохта пайғамбарлар пайдо бўлади, улар кўпларни йўлдан уради. Ёмонлик кўпайгани учун одамлар орасида меҳр–оқибат йўқолади. Мен улар билан бирга бўлганимда, Менга берган номинг қудрати ила уларни омон сақладим. Уларни асрадим, биронтаси йўқолмади. Фақат Муқаддас битикларда айтилганлар бажо бўлиши учун ҳалокатга маҳкум бўлган одам нобуд бўлди. Ўшандай гуноҳларни қилишга баҳона излаганлар сизларни қуруқ гаплар билан алдамасин, чунки Худонинг қаҳр–ғазаби Унга итоатсиз бандаларнинг бошига тушади. Шунинг учун уларга шерик бўлманглар. Бир вақтлар сизлар зулматга тўла эдингиз, энди эса Раббимиз Исога тегишли бўлганингиз учун нурга тўлдингиз. Шундай экан, нурга тўла инсонлар каби яшанглар. Худонинг Руҳи яққол айтяптики, охирги замонларда баъзи одамлар имондан қайтадилар. Улар ёлғончи руҳларга ва жинлар таълимотига қулоқ соладилар.
2 Салоникаликлар
1 2 3
Выбор основного перевода