Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо сизларга берадиган юртга бориб, у ерга жойлашиб, эгалик қиласизлар. Шундан кейин, “Атрофимиздаги халқларга ўхшаб биз ҳам устимиздан шоҳ қўяйлик”, дейсиз. Кўтарадиган шоҳингиз албатта Эгангиз Худо томонидан танланган бўлсин. Шоҳ ўз халқингиздан бўлсин. Бегона бўлган мусофирни устингиздан шоҳ қилишингиз мумкин эмас. Барибир халқ Шомуилнинг гапини эшитишни истамади: — Йўқ, устимиздан бир шоҳ бўлсин, ўшанда биз ҳам ҳамма халқлар сингари бўламиз. Шоҳимиз бизга ҳукмронлик қилсин, олдимизда бориб, урушларимизда бош бўлсин, — дейишди. Шаҳарларингни қутқарадиган шоҳинг қани?! «Бизга шоҳу ҳокимлар бер», деб сўраган бошлиқларинг қани?! Кейин Исроил халқи шоҳ сўраган эди, Худо уларга Киш ўғли Шоулни шоҳ қилиб берди. Шоул Бенямин қабиласидан бўлиб, қирқ йил ҳукмронлик қилди.
Выбор основного перевода