Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу билан бирга, олтиндан зарб уриб иккита каруб ясат. Битта каруб қопқоқнинг бир четида, иккинчи каруб иккинчи четида бўлиб, ҳар иккаласи қопқоқ билан бир бутунни ташкил қилсин. Мен сен билан Аҳд сандиғи олдида учрашаман. Карублар ўртасидаги гуноҳдан поклаш жойи тепасидан Мен сенга гапириб, Исроил халқи учун ҳамма амрларимни сенга бераман. Довуд ўз одамлари билан Яҳудодаги Баалах шаҳрига жўнади. Унинг мақсади икки каруб орасида тахт қурган Сарвари Олам — Худонинг Сандиғини олиб келиш эди. Ижрочилар раҳбарига. “Нилуфар” куйига айтиладиган Осиф саноси. Эгамиз Шоҳдир, халқлар титрасин! Карублар орасида тахт қурган У! Замин ларзага келсин!
Выбор основного перевода