Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоулнинг Йўнатандан бошқа Ишбосит ва Малкишува исмли ўғиллари бор эди. Унинг икки қизи ҳам бўлиб, каттасининг исми Мерав, кичкинасиники Михал эди. Улар бир–бирларига шундай дердилар: — Анави одамга қаранглар! У Исроилни ҳақорат қиляпти. Ким уни ўлдирса, шоҳ унга катта бойлик ҳадя қилар экан, қизини ҳам берар экан. Ўша одамнинг ота хонадонини ҳам Исроилга солиқ тўлашдан озод қилар экан. “Довудга Михални бераман, қизимни бериб, Довудни тузоғимга илинтириб оламан, Филистлар эса уни ўлдиради”, деб ўйлади. — Энди бу сафар қулай фурсат етди, менга куёв бўласан, — деди Довудга Шоул. Шоул шундай амр берди: — Довудга, шоҳ ғанимларидан ўч олмоқчи, шунинг учун қалинга юзта Филистнинг суннат терисидан бошқа нарса истамайди, деб айтинглар. Шоул шу йўсинда Довуднинг Филистлар қўлига тушиб нобуд бўлишини режалаштирган эди. Бу чўрингизнинг гуноҳидан ўтинг. Эгамиз албатта тўрамнинг хонадонини мустаҳкам қилади, чунки тўрам Эгамиз учун жанг қиляпти. Умрингиз охиригача сиз томондан бирон–бир ҳақсизлик бўлмасин.
Выбор основного перевода