Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Худо яна айтди: “Мана, сизларга бутун ер юзидаги ҳар хил донли ўсимликларни ва мевали дарахтларни бердим. Сизлар булардан егулик учун фойдаланасизлар. Ўтни ва сабзавотларни сизларга емиш қилиб берганим сингари, ҳамма тирик жонзотларни ҳам сизлар учун емиш қилиб бераман. Бирор кунни бошқасидан устун деб билган одам Раббимиз Исони улуғлаш учун шундай қилади. Ҳамма нарсани ейиш мумкин деб билган одам ҳам Раббимизни улуғлаш учун шундай фикрлайди, чунки у овқати учун Худога шукур айтади. Ҳар нарсани емайдиган одам ҳам Раббимизни улуғлаш учун шундай қилади, у ҳам овқати учун Худога шукур айтади! Борди–ю, уйлансанг, бу гуноҳ эмас. Шунингдек, қиз эрга тегса ҳам, гуноҳ бўлмайди. Аммо уйланганларнинг ташвиш ва изтироблари кўп бўлади, мен сизларни шулардан асрамоқчиман. Никоҳни ҳаммангиз эъзозланглар. Эр–хотинлик муносабатини беғубор сақланглар. Фаҳшу зинога берилганларни Худо ҳукм қилади.
Выбор основного перевода