Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Ҳозирги вақтни ғанимат деб билинглар. Мана, уйқудан уйғонадиган пайтингиз етиб келди. Биз имон келтирган пайтдагидан кўра, ҳозирги вақтда нажотимизнинг тўлиқ рўёбга чиқиши яқинроқдир. Тун ўтиб кетиб, кундуз яқинлашиб қолди. Шунинг учун қоронғилик ишларидан воз кечайлик, нурга лойиқ ишларни қилишга боп бўлган қурол–аслаҳаларни тақиб олайлик. Раббимиз келибди деган гаплар бошингизни айлантирмасин, сизларни хавотирга солмасин. Эҳтимол, бундай гаплар башорат орқали, бирор хабар ёки худди биз ёзган хатга ўхшаш бир хат орқали келиб чиққандир. Сизлар ҳам сабр қилинглар. Дадил бўлинглар, чунки Раббимизнинг келадиган куни яқинлашиб қолди. Биродарларим, маҳкум бўлмаслигингиз учун бир–бирингиздан шикоят қилманглар. Мана, ҳукм қилувчи Раббимиз Исо остонада турибди! Хуллас, эс–ҳушингизни йиғиб олинглар, ҳушёр бўлинглар. Бутун умидингизни Худонинг иноятига боғланглар. Ахир, Исо Масиҳ охиратда келганда Худо сизларга иноят кўрсатиб, нажот беради.
Выбор основного перевода