Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман. Ўз танангизни тирик, муқаддас ва Худога манзур бўладиган қурбонлик сифатида бағишланг. Худога лойиқ бўлган асл хизмат мана шудир. Яна шуни айтайин: Руҳ етакчилигида ҳаёт кечиринг, шунда худбин истакларингизни қондирмайсиз. Ахир, ўшандай инсоний истаклар Руҳга қарши, Руҳнинг истаклари эса инсоний худбин истакларга қаршидир. Буларнинг иккаласи бир–бирига қарши, шунинг учун сизлар хоҳлаганингизни қила олмайсизлар. Исо Масиҳга тегишли бўлганлар ўзларининг худбин истакларини ва эҳтиросларини хочга михлаб қўйганлар. Демак, сизлар энди бегона ҳам, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг азиз халқи қаторидасиз, Унинг хонадони аъзоси бўлдингизлар. Эй биродарларим, бир–бирингизни ёмонламанглар. Агар биродарингизни ёмонлаб, ҳукм қилсангиз, демак, меҳр–оқибатни ўргатадиган Худонинг қонунини ёмонлаб, ҳукм қилган бўласизлар. Худонинг қонунини ҳукм қилган одам эса, қонун бажаришдан бош тортиб, ўзини қонундан устун қўйган қозидай бўлади.
Выбор основного перевода