Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Коринфликлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Бардам бўлинг, дадил бўлсин юрагингиз, Эй сиз, Эгамиздан умид қилганлар! Шунинг учун ҳушёр бўлинглар. Мен — Раббингиз қайси куни келишимни сизлар билмайсизлар. Кўзларингизни очиб, ўзингизга келинглар! Бас энди, гуноҳ қилаверманглар. Кўриниб турибдики, баъзиларингиз Худони билмайсизлар. Сизларни уялтирай деб, буларни айтяпман. Шунинг учун, эй азиз биродарларим, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туринглар. Ҳамиша Раббимиз Исога хизмат қилишга бағишланиб, янада ғайратли бўлинглар. Ахир, Раббимиз йўлида қилган меҳнатингиз самарасиз қолмаслигини биласизлар–ку! Ва ниҳоят, Раббимиз Исо сизнинг қудрат манбаингиз бўлсин, Унинг буюк қудрати сизларни бақувват қилсин. Нима бўлишидан қатъий назар, Масиҳ Хушхабарига лойиқ тарзда ҳаёт кечиришингиз керак. Шундай яшангларки, мен сизларни кўришга борганимда, Хушхабарнинг самараси бўлган имон учун якдиллик билан курашиб, бир руҳда мустаҳкам турганингизни кўрай! Аммо сизларни кўришга боролмасам, шундай хабар эшитай. Шунинг учун, эй биродарлар, имонингиз қатъий бўлсин. Биз гапларимиз ва хатларимиз орқали сизларга ўргатган ҳақиқатни маҳкам тутинглар. Ҳушёр ва бедор бўлинглар! Душманингиз бўлган иблис шердай бўкириб, бировни ютиб юбориш учун изғиб юрибди. Мен тезда келаман. Имонингда маҳкам тур, токи ҳеч ким тожингни тортиб олмасин. Мана, Мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман. Ким овозимни эшитиб эшикни очса, Мен ўшанинг олдига кираман. Мен у билан ва у Мен билан овқатни баҳам кўрамиз.
1 Коринфликлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода