Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Улар овқатланаётганда, Исо нонни олди, дуо ўқиб синдирди. Нонни шогирдларига бериб: — Олиб енглар, бу Менинг танамдир, — деди. Шароб қуйилган косани ҳам олди, шукрона дуосини ўқиб, уларга узатди: — Бундан ҳаммаларинг ичинглар, — деди. — Бу шароб Худонинг аҳдини билдиради. Бу аҳд кўпларнинг гуноҳини ювиш учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради. Сизларга шуни айтай: бир кун келиб, Мен сизлар билан бирга осмондаги Отамнинг Шоҳлигида янги шароб ичаман. Аммо ўша кун келмагунча узум неъматини оғзимга ҳам олмайман. Улар овқатланаётганда, Исо нонни олди, дуо ўқиб синдирди. Нонни шогирдларига бериб: — Олинглар, бу Менинг танамдир, — деди. Шароб қуйилган косани ҳам олди, шукрона дуосини ўқиб уларга узатди. Ҳаммалари ундан ичдилар. Исо уларга деди: — Бу шароб Худонинг аҳдини билдиради. Бу аҳд кўплар учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради. Сизларга чинини айтайин: Худонинг Шоҳлигида Мен янги шароб ичадиган кунгача узум неъматини оғзимга ҳам олмайман. Зиёфат вақти бўлди. Исо билан ҳаворийлари дастурхон атрофига ёнбошлашди. Исо уларга деди: — Мен азоб чекмасимдан аввал бу Фисиҳ таомини сизлар билан бирга ейишни жуда ҳам орзу қилгандим. Сизларга айтай: биз Худонинг Шоҳлигида ҳақиқий Фисиҳ таомини емагунимизча, Мен бу таомдан бошқа емайман. Кейин Исо шароб қуйилган косани олиб, шукрона дуосини айтиб деди: — Буни олинглар, ўзаро бўлишинглар. Сизларга айтай: Худонинг Шоҳлиги келмагунча, Мен узум неъматидан бошқа ичмайман. Сўнгра нонни олди, шукрона дуосини айтиб синдирди ва шогирдларига бериб деди: — Бу нон Менинг танамни билдиради. Танам сизлар учун фидо бўлади. Биргаликда нон синдириб еганингизда Мени хотирланглар. Овқатланиб бўлганларидан кейин, Исо яна шароб қуйилган косани олиб, шундай деди: — Бу коса Худонинг янги аҳдини билдиради. Бу аҳд сизлар учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода