Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Лекин Менинг юзимни кўра олмайсан. Мени кўрган одам тирик қолмайди. Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас, Самовий Отанинг бағридаги, Аслида Худо бўлган ягона Ўғил Уни бизга танитди. У ягона мангу Худодир. У яқинлашиб бўлмайдиган нурда яшайди, Уни ҳеч бир инсон кўрмаган ҳамда кўриши мумкин эмас. Абадий салтанат Соҳиби бўлган Худога шон–шарафлар бўлсин! Омин. Худонинг каломига итоат қилган одамда эса Худонинг севгиси ўз мукаммал ифодасини топган. Биз Худо билан бирга эканимизни ана шундан билсак бўлади. Шу тариқа Унинг севгиси бизда мукаммал ифодасини топади. Шунда биз қиёмат кунини дадиллик билан қаршилаб оламиз, чунки ҳозирданоқ Масиҳ сингари, Худо билан бирга яшамоқдамиз.
Выбор основного перевода