Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Салоникаликлар
1 2 3 4 5
Параллельные места
Фаришта гапини давом эттирди: “Ўша пайтда халқингни ҳимоя қилувчи буюк Микойил фаришта ҳозир бўлади. Шунда инсонлар бирлашиб халқ бўлгандан бери мисли кўрилмаган даҳшатли азоб–уқубатлар даври бошланади. Аммо ўша дамларда сенинг халқинг орасидан Худонинг китобига исми ёзилган ҳар бир одам нажот топади. Карнайнинг баланд садоси остида У фаришталарини ернинг тўрт томонига юборади. Улар дунёнинг бир бурчагидан тортиб, нариги бурчагигача танланган одамларни тўплаб олишади. Исо шу гапларни айтгандан кейин, ҳаворийларнинг кўзи олдида осмонга кўтарилди. Булут Исони ҳаворийларнинг кўзларидан яширди. Исо кўтарилиб кетгандан кейин ҳам ҳаворийлар кўзларини узмай осмонга қараб турардилар. Шу пайт бирдан оқ кийим кийган икки одам уларнинг олдида пайдо бўлди. — Эй Жалилаликлар! — деди улар. — Нимага осмонга қараб турибсизлар? Исо осмонга кўтарилганини ўз кўзингиз билан кўрдингизлар. У осмонга қандай кўтарилган бўлса, худди шундай қайтиб келади.
1 Салоникаликлар
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода