Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Салоникаликлар
1 2 3 4 5
Параллельные места
Сенинг наслинг тўрт авлод ўтгандан кейин бу ерга қайтиб келади, чунки Амор халқларининг қабиҳлиги ҳали ҳаддан ошмади. “Эй инсон, Исроил юртига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: куни битди! Бутун юртнинг куни етди! Эй Исроил, сенинг кунинг битди, Мен қаҳримни устингга сочаман. Тутган йўлинг учун сени ҳукм қиламан, жирканч одатларинг учун жазолайман. Сенга ачинмайман, раҳм ҳам қилмайман. Тутган йўлинг учун, жирканч одатларинг учун адабингни бераман. Ўшанда Эганг Мен эканлигимни билиб оласан. Эй Исроил, Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: мана, кулфат келмоқда! Даҳшатли кулфат! Кунингиз битди! Эвоҳ, кунингиз битди! Мана, бало бошингизга келди! Олтмиш икки карра етти йил ўтгач, Худо танлаган йўлбошчи ўлдирилади. У эришган ҳамма нарса барбод бўлади. Қўшин тортиб келган ажнабий бир ҳукмдор шаҳарга кучли селдай ёпирилиб, шаҳарни ҳамда Маъбадни вайрон қилади. Худонинг қарорига мувофиқ, урушу вайронагарчиликлар ўша даврнинг охиригача давом этади. Ўша ҳукмдор кўп халқлар билан бир карра етти йилга кучли бир битим тузади. Ўша вақтнинг ярми ўтгач, қурбонлик ва назрларга чек қўйиб, Маъбадда макруҳ бир нарса ўрнатади. Бу нарса кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўлади. Бу аҳвол Худо белгилаган кунгача давом этади. Ўша куни шаҳар билан Маъбадни вайрон қилган ҳукмдорнинг куни битади.»” Ота–боболарингиз бошлаган ишни охирига етказинглар энди! Ҳой илонлар, заҳарли илонлар зоти! Сизлар дўзах жазосидан қандай қочиб қутуласиз?!
1 Салоникаликлар
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода